10:24 | 15.09.24
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 16 сентябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17-18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16 сентябрда 12-17 даража, 17-18 сентябрда 10-15 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 16 сентябрда кечки томон баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17-сентябрьда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 сентябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража, 17-18 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 16 сентябрда Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 16 сентябрда 27-32 даража, 17—18 сентябрда 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, 16-17 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 17 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-17 сентябрда 9-14 даража, 18 сентябрда 6-11даража, кундузи 16 ва 18-сентябрьда 18-23 даража, 17 сентябрда 12-17 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: