19:21 | 06.07.24
Ўзбекистонда келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи 8 июлда +33…+38 даража, 9-10 июлда +35…+40 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси +21…+26 даража, кундузи +33…+28 даража, 9-10 июлда кечаси +22…+27 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9-10 июл кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июл куни баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси +19…+24 даража, кундузи +32…+37 даража, 9-10 июл кунлари кечаси +21…+26 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади.
Самарқанд вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июл куни кечаси +19…+24 даража, кундузи +32…+37 даража, 9-10 июлда кечаси +21…+26 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 июлда +20…+25 даража, 9-10 июлда +22…+27 даража, кундузи +37…+42 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19…+24 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +11…+16 даража, кундузи 8 июлда +20…+25 даража, 9-10 июлда +23…+28 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: