10:00 | 29.04.23

                       

Ўзбекистонда Kia EV6 электр кроссоверининг сотувлари бошланди

Мазкур электр кроссовери Ўзбекистонда икки комплектацияда тақдим этилади

Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси мамлакатда тўлиқ электрик бўлган Kia EV6 кроссовери сотувлари бошлаганини эълон қилди. Kia’нинг тарихида ҳали ўхшаши бўлмаган, илк, анъанавий ёки гибрид ҳаракатланиш манбаига эга бўлган модель икки — Air ва GT-Line комплектацияда — 699 900 000 сўмдан 899 900 000 сўмгача бўлган нархларда тақдим этилмоқда.

EV6 юқори технологик ва фақатгина электромобиллар учун мўлжалланган Kia’нинг 800 волтли кучланиш остида ултра тез зарядланиш имконини таъминловчи E-GMP глобал модулли платформаси асосида ишлаб чиқилган. Моделнинг дизайни янги «Қарама-қаршиликлар уйғунлиги» фирма фалсафаси тамойилларига мувофиқ амалга оширилган. EV6 қиёфаси ажойиб стилистик элементлар ва скулптур шаклларни мужассамлаштириб, интерери одми ва юқори технологикдир. Янги платформанинг афзалликлари бўлган, полга ўрнатилган ясси батарея ва катта ғилдираклар базаси (2900 мм) – ўз классидаги энг зўр ички маконни таклиф қилиш имкониятини яратди.

Ўзбекистонда Kia EV6 икки версияда тақдим этилади: битта (қуввати 170 от кучи, айлантириш моменти 350 Нм) электр моторга ва 58 киловатт соат энергия захираси бўлган тортув батареясига эга, орқа ўққа уланган приводли версияда ёки умумий қуввати 325 от кучига қадар бўлган, айлантириш моменти 605 Нм га тенг иккита электр моторга (ҳар бир ўқ учун биттадан) ҳамда оширилган ҳажмли батарея (77,4 киловатт соат)га эга версияда. Бундай батареялар 500 км дан ортиқ юриш масофаси захирасини таъминлайдилар. Кучлироқ бўлган версиядаги EV6 100 километр/соат тезликка 5,2 сония ичида чиқа олади. Ултра тез зарядланиш имконияти тортув батареясини 18 дақиқада 10 фоиздан 80 фоизгача зарядлаш имконини беради.

Бошланғич Air комплектацияси 699 900 000 сўм нархда таклиф этилади. Ушбу комплектациянинг ўзидаёқ, юқори технологик электр кроссовер ажойиб замонавий жиҳозланишга эга. Автомобилга адаптив проекцион матрицали LED-фаралар, ёруғликдиодли кундузги юриш чироқлари (LED DRL), кўзгулар корпусидаги бурилиш сигналлари такрорлагичлари, орқа спойлерда жойлаштирилган LED-стоп сигналлар такрорлагичига эга тўлиқ ёруғлик диодли орқа чироқлар ва ёруғлик диодли орқа туманга қарши чироқлар ўрнатилган. EV6 Air енгил қотишмадан тайёрланувчи дискли, шиналари ўлчами 235/55 Р19 бўлган, 19 ўлчамдаги ғилдираклар билан жиҳозланади. Электромобил шиналарни таъмирлаш тўплами билан жиҳозланади.

Ўриндиқларда эко-чармли қопламга, кўп функцияли рул чамбараги чарм қопламага эга бўлади. Ҳайдовчи ва олд йўловчи ўриндиқлари позицияни созлаш ва бел таянчи учун электроприводлари билан жиҳозланган, ҳайдовчи ўриндиғи учун созламалар хотираси функцияси мавжуд. Орқа ўриндиқларнинг орт қисмлари 60:40 нисбатида (шу жумладан, юкхона томондан масофавий равишда) букланади, юкхонада қўшимча ёритиш ва багажни яширадиган парда мавжуд. Томда электрприводли люк ўрнатилган. Олд ўриндиқларнинг ўртасида жойлаштирилган стакан ушлагичлари бўлган марказий тирсак таянчи назарда тутилган. Ёруғлик диодли ёритилиш салон ичида қўшимча шинамликни яратади. Эшик остоналари металл қопламалар билан безатилган.

Қулайлик опцияларининг кенг тўплами таклиф этилади. Электромобилда Autohold функциясига эга EPB электр тўхтаб туриш тормози, Drive Mode Select ҳаракатланиш режимини танлаш тизими ҳамда трансмиссиянинг электрон селектори мавжуд, шу билан бирга, ҳайдовчи қулай рул ости «япроқчалари» ёрдамида ҳам узатмаларни ўзгартириши мумкин. Рул устуни баландлиги бўйича ва чиқарилиши бўйича созланиши мумкин, рул электркучайтиргич билан жиҳозланган. Салондаги ортни кузатиш кўзгуси ECM технологияси асосида — автоматик равишда ҳиралаштирилувчи тарзда ишлаб чиқилган. Барча ойнакўтаргичларда Auto функциясига эга электр приводлари, иситиладиган ён кўзгуларда эса созлаш ва буклаш учун электр приводлари мавжуд. Олд ва орқа ойналарнинг ламинациялангани ва шовқинлардан изоляциялангани салон ичидаги қўшимча қулайликни таъмилайди. Kia EV6 Air’га икки зонали автоматик иқлим назорати тизими ва салоннинг қўшимча иситгичи ўрнатилган, иккинчи қатордаги йўловчилар учун алоҳида ҳавоетказгичлар дефлекторлари мавжуддир. «иссиқ опциялар» фирма тўплами, олд ва орқа ўриндиқлар иситилишини, рулни иситишни ўз ичига олади.

Марказий қулфни калитдан масофавий бошқариш имконияти мавжуд, шунингдек автомобиль, тугмачани босиш орқали двигателни ишга туширувчи Smart Key калитсиз кириш тизими билан ҳам жиҳозланади. Ёруғлик ва ёмғир датчиклари, орқа парковка датчиклари ва динамик тўхташ чизиқларига эга бўлган ортни кузатиш камераси ўрнатилади.
Kia EV6 TFT 12,3 диагонали рангли TFT дисплейли қурилмалар панели ва ҳудди шундай диагонали дисплейли мультимедиа тизими билан жиҳозланган – дисплейлар салон дизайнининг энг ажойиб элементларидан бири бўлган, панорамали, бирлаштирилган экранни ҳосил қиладилар. Мобил қурилмаларни улаш учун Bluetooth модули, марказий консолда мобил қурилмаларни зарядлаш учун USB-улагичи ва иккинчи қатор йўловчиларининг мобил қурилмаларини улаш учун ҳудди шундай форматдаги иккита улагич мавжуд.

Мижозлар хавфсизлиги Киа учун энг устувор вазифа бўлиб, EV6 хавфсизлик қурилмаларининг кенг тўпламини таклиф этади. Стандарт комплектация, тормоз блокировкасига қарши тизим (ABS), йўналиш барқарорлиги тизими (ESC), шиналар босимини назорат қилиш тизими (TPMS), тепаликга ҳаракатланиш ассистентлари, қўл орқали амалга оширилувчи тезлик чеклови (MSLA), 7 та хавфсизлик ёстиқчаси, 2-қатордаги болалар ўриндиқлари учун ISOFIX маҳкамлагичлари, Иммобилайзер, орқа қатордаги йўловчилар ҳақида эслатув(RОА) киради. Air комплектация учун, Drive Wise юқори технологик хавфсизлик ва ҳайдовчига кўмаклашиш тизимлар тўплами қуйидагиларни ўз ичига лади: Стоп&Го функциясига эга адаптив круиз-назорати (SCC), қайта тўқнашувнинг олдини олиш тизими (МCБ), кўринмас зона томонидан тўқнашувнинг олдини олиш тизими (BCA), йўл бўлагидан чиқишни олдини олиш тизими (LKА) ва йўл бўлагида ҳаракатланиш ассистент (LFА), фронтал тўқнашувнинг олдини олиш тизими (FCА, таҳлил қилиш даражаси – автомобиллар/пиёдалар/велосипедчилар), Чорраҳада бурилиш пайтида тўқнашувнинг олдини олиш функцияси билан фронтал тўқнашувнинг олдини олиш тизими (FCА, Junction Turning).

GT-Line комплектацияси 899 900 000 сўм нархда таклиф этилади. Ташқи томондан, у бамперларнинг дизайни, Continental шинали (шиналар ўлчами 255/45 р20), қуйма дискларга эга 20 дюймли ғилдираклар, кузов рангига бўялган ғилдираклар аркалари билан фарқланади. Салондаги фарқлар — бу кесиқ шаклдаги гардишли спорт услубидаги руль чамбараги, олд панель ва марказий тирсак таянчининг замонавий экологик тоза GEONIC материали билан безатилганлиги, замш билан безалган ўриндиқлардир.

Air комплектациясининг жиҳозланишига қўшимча равишда, GT-Line учун чиқариладиган электрприводли эшик тутқичлари, педаллардаги алюминийдан қопламалар, сенсорли тугмаларга эга марказий тирсак тиргак-консоли, салоннинг «атмосфера»ли ёритилиш тизими, юкхонада юкни маҳкамлаш учун қўшимча тўр таклиф этилади. Юкхонанинг эшиги электрпривод ва баландлик бўйича созлаувчи интеллектуал очилиш тизими билан жиҳозланади. Олд ўриндиқларни шамоллатиш ва улар учун қўшимча Relaxation Seat дам олиш режими кўзда тутилган. Kia EV6 GT-Line’да проекцион дисплей, 4 камерали айланасига кўриш тизими (SVM) ва фаол товушли кузатув тизими (ASD), шунингдек, премиум тоифадаги Меридиан акустика тизими ўрнатилади.

Drive Wise тўпламига қўшимча равишда, тўхташ жойидан орт билан чиқишда тўқнашувининг олдини олиш тизими (PCA), парковкалаш жараёнини масофадан бошқариш ассистенти (RSPA), чорраҳада бурилиш ва кўндаланг ҳаракат пайтида тўқнашув ҳақида огоҳлантириш функциясига эга фронтал тўқнашувнинг олдини олиш тизими (FCА, Junction Turning / Crossing), қурилмалар панелида акс этирилиши билан, кўринмас зоналарни назорати камералари (BVM) киритилади. Орқа эшиклардаги «Болалар қулфи» электр приводга эга. Шунингдек, ушбу версияда электр энергиясининг ташқи истеъмолчиларини автомобилга улаш имконияти (V2L, Vehicle-to-Load) мавжуд.

Ўзбекистонда Kia EV6 завод кафолати билан таъминланган — 5 йил ёки 150 000 километр масофага юришга. EV6 ва бренднинг қаторидаги қолган бошқа моделлар ҳақидаги батафсил маълумотларни Kia’нинг Ўзбекистон ҳудудидаги расмий дилерлик марказларидан олиш мумкин.

Батафсил:

тел номер: 1333

сайт: https://kia.uz/

Telegram канал: https://t.me/kia_rasmiy

Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan/

Telegram-бот: https://t.me/kiauzbekistanbot

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: