18:41 | 16.08.24
Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фан янада ривожлантирилади.
Президентнинг 15 август куни криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, 2024–2025 йилларда Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси жорий қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистода миллий криптология соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Давлат ва жамият ҳаётидаги реал эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республикада криптология соҳасида долзарб муаммоларни ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш Эксперт гуруҳининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: