8:18 | 10.07.24

                       

Ўзбекистонда лойиҳа ҳужжатларига асоссиз 2,4 трлн сўм киритилган

. 1104 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистонда 144 та бино-иншоотлар тўлиқ буздирилган. Бу ҳақда Расмий хабарлар канали хабар берди.

Маълум қилинишича, АОКАда Бош прокуратура масъул ходими Мансур Рўзимов иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, иқтисод қилинган маблағларни аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ва қўшимча ишлар бажаришга йўналтириш чоралари кўрилган. Таълим соҳаси объектлари қурилиши белгиланган ҳудудлардаги 144 та яроқсиз бино-иншоотлар тўлиқ буздирилган. Қурилишга тўсқинлик қилувчи 569 та дарахтнинг кўчириш масаласи ҳал этилган.

Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5 миллиард сўмлик ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4 миллиард сўмлик ишлар бартараф эттирилган.

Умуман, соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79 та протест келтирилиб,
қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360 та тақдимнома киритилган ва 1104 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. 1799 нафари эса расман огоҳлантирилган.

Аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилиб, 90,1 миллард сўмлик зарар ундирилиши таъминланган ҳамда 9 823 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: