20:42 | 06.08.24
Ўзбекистонда 6–8 август кунлари магистратурага қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш мумкин.
2024- 2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари турли сабабларга кўра рад этилган. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аризалар турли сабабларга (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқа ҳужжат юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, юкланган ҳужжатлар сифатсизлиги ҳамда бошқа сабаблар) кўра қабул қилинмаган.
Шуни инобатга олиб, камчиликлар мавжуд бўлганлиги сабабли аризаси рад этилган талабгорларга 6–8 август кунлари аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.
Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
Маълумот ўрнида, хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш тавсия этилмайди, мазкур ҳолда қайта таҳрирланган аризалар эса кўриб чиқилмайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: