16:45 | 01.07.24
Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди.
Республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш 2024 йил 1 июлдан бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024/2025-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий https://magistr.edu.uz/ платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
«Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловлардабелгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин», дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтга қадар 1 600 дан ортиқ талаба ҳужжат топширган.
Ариза топшириш бўйича видеойўриқнома:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: