15:29 | 22.03.23 444

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Мамлакатда эътибор маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ролини оширишга қаратилади

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табригида мамлакатда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари жорий этилиши ҳақида маълум қилинган.

Табрикда қайд қилинишича, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ролини ошириш эътибор марказида бўлади. Маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ депутатларининг маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш қарори ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳалла раиси томонидан муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат орган ва ташкилот раҳбарлари ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилиб, маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари жорий этилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллагани ҳамда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 227
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 440
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 999
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1442
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1169