18:19 | 25.02.24

                       

Ўзбекистонда мактабларга 51 млн сўмдан ажратилади

Ўзбекистонда мактабларга 51 млн сўмдан ажратилиб, ўқувчилар танловига кўра сарфланади. Ушбу синов лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб синов тариқасида «Менинг мактабим» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон–2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга қаратилган давлат дастури тўғрисидаги президент фармонида белгиланди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, ушбу синов лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) йўлга қўйилади. Бунинг доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида (51 миллион сўм) маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланади.

Шунингдек, 2024 йил сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: