8:28 | 25.02.23 394

Ўзбекистонда метродан фойдаланган йўловчилар сони 136,7 млн кишига етган — ПМТИ

Ҳаво транспорти фойдаланган йўловчилар ҳам қарийб 2 баробар ошиб, 4,1 миллион кишига етди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017–2022 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасидаги ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлилда 2017–-2022 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчилар ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлгани, 2017 йилда барча транспорт воситалари орқали 5 679,0 миллион киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич салкам 6 170,8 миллион кишини ташкил этди. Йўловчи айланмаси эса 130,0 миллиард йўловчи-километрдан 144,7 миллиард йўловчи-километрга ошган.

2022 йилда йўловчи ташишда автомобиль транспортининг улуши 97,5 фоизни ташкил қилган. Агар 2017 йилда 5 591,3 миллион киши манзилга етказилган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 6 017,5 миллион кишини ташкил қилган. Автомобиль транспортида йўловчи айланмаси мос равишда ортиб, 117,7 миллиард йўловчи-километрдан 129,2 миллиард йўловчи-километрга етган.

2017–2022 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2 маротаба ошган ва 61,6 миллион кишидан 136,7 миллион кишига етган. Мутаносиб равишда йўловчи айланмаси ҳам 459,1 миллион йўловчи-километрдан 996,8 миллион йўловчи-километрга кўпайган.

Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида қарийб 2 баробар ошган ва 2,2 миллион кишидан 4,1 миллион кишига етган. Йўловчи айланмаси 7,5 миллиард йўловчи-километрдан 10,9 миллиард йўловчи-километрга ортган.

2026 йилгача йўловчи ташиш хизматларини ривожлантириш мақсадида:

  • аҳоли пунктларининг жамоат транспорти билан қамровини 95 фоизга етказиш ва 278 та янги автобус йўналишини очиш;
  • ҳудудлардаги 11 та халқаро аэропортнинг ўтказиш имкониятини 2 баробар ошириш ва маҳаллий ташувларда хусусий ва лоукостер авиакомпаниялар улушини босқичма-босқич 25 фоизгача ошириш;
  • метрополитеннинг умумий узунлигини 157 километр, станциялар сонини 74 тага етказиш режалаштирилган.

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1175
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 807
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 831
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 685