10:44 | 28.08.24
Ўзбекистонда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.
«Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.
Қуйидагилар жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.
Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.
Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: