15:26 | 19.08.24
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан миллий вақт шкаласи (UTC UZ) жорий этилади
Ўзбекистонда вақт ва частота соҳасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан вақт, частота ва миллий вақт шкаласи (UTC UZ) бирлиги миллий эталони яратилган. Ўзбекистон Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросининг Халқаро атом вақти гуруҳига тўлиқ ҳуқуқли аъзи сифатида қабул қилинган.
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда миллий вақт (Ўзбекистоннинг аниқ вақти) шкаласи жорий этилади.
Шунингдек, аниқ вақт давлат органлари ва бошқа ташкилотларга пулли хиззмат асосида узатилади. Келиб тушган маблағнинг 90 фоизи хусусий шерикка, қолган қисми давлат шериги хисобварағига ўтказилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: