18:35 | 20.06.24

                       

Ўзбекистонда муҳандислар ўз йўналишда ишламаяпти

Ўзбекистонда муҳандислар ўз йўналишда ишламаяпти. Президент соҳадаги муаммо ва ечимларга тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, уларда 150 минг атрофида иш ўрни яратилмоқда. Шундан 35 мингтаси техника йўналишида. Ҳозирда 36 та давлат олийгоҳида ушбу йўналишда 264 минг бакалавр, 3 минг магистр ўқимоқда. Йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лекин, техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабларига мос эмас. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди. Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти.

Давлат раҳбари бу борада яна бир мисолни келтирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда тўқимачиликда 776 та лойиҳа амалга оширилиб, 72 минг иш ўрни яратилади. Шундан 4 мингта муҳандисга талаб бор.

Лекин, бу йил муҳандислик олийгоҳларини “енгил саноат конструкцияси” йўналишида:

  • Бухорода – 86 нафар;
  • Жиззахда – 117 нафар;
  • Сурхондарёда – 56 нафар;
  • Фарғонада – 126 нафар;
  • Тошкент шаҳрида бор-йўғи 153 нафар талаба битирмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳокимлар ўз ҳудудида аниқ мутахассисга шунча эҳтиёж бўла туриб, ректорлар билан ишламаётгани, олийгоҳларга буюртма бермаётгани танқид қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: