19:21 | 25.06.24

                       

Ўзбекистонда «Намунали ота-оналар мактаби» ташкил этилади

Ўзбекистонда «Намунали ота-оналар мактаби» ташкил этилади. Шунингдек, ота-оналар учун тарбия ҳафталиклари ўтказилади.

«Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Қарорига мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан:

  • умумий ўрта таълим муассасаларида «Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти» мавзусида –
  • ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган «Намунали ота-оналар мактаби» лойиҳаси амалга оширилади.

2024 йил 1 декабргача:

  • ўқувчиларда «ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет»ни шакллантиришда «мактаб – ота-она – маҳалла» ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;
  • ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.

2024 йил декабрь ойида «Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони» мавзусида халқаро форум ўтказилади. 2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида «milliytarbiya.uz» электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: