15:41 | 30.06.24
Ўзбекистонда оммавий тадбирларда бепулга нарса тарқатиш тақиқланди. Шунингдек, турли хил маҳсулотларни ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш ҳам тақиқланган.
Ўзбекситонда оммавий тадбирларда одамларни нарсаларни арзон нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг қарорида белгиланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтказиладиган оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Бу бўйича «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида»ги ҳукумат қарорида белгиланган. Қарор 2024 йил 29 июнь кунидан кучга киришни бошлади.
Қарорга кўра, ИИВ ва Миллий гвардия бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мослаштиради. Қарор ижросини таъминлаш Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони зиммасига юклатилган.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган ташкилотчилар ва уни ўтказган объекти маъмурияти Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Аввалроқ, «Ашхобод» боғида текинга ўйинчоқ тарқатган масъулларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: