13:51 | 26.06.24

                       

Ўзбекистонда ОТМларга қабул тугади

⚡️Ўзбекистонда ОТМларга қабул тугади. Қарийб бир миллион нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.

Олий таълим муассасалари бакалавриати ҳамда коллеж ва техникумларга қабул бўйича рўйхатдан ўтиш якунланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 июнь соат 23:59 ҳолатига кўра, 894 279 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.

Шундан, 483 945 нафари аввалги йил битирувчилари, 410 334 нафари жорий йилги битирувчилардир.

«Тест синовларида иштирок этиш учун тўловни бугун, 26 июнь соат 23:59 гача амалга ошириш мумкин. Шу боисдан юқорида келтирилган статистик маълумотларда тўлов амалга ошириш муддати якунлангандан сўнг ўзгариш бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: