12:43 | 09.03.24

                       

Ўзбекистонда педагоглар аттестацияси бўйича диагностика тестлари ташкил этилади

Ўзбекистонда педагоглар аттестацияси бўйича диагностика тестлари ташкил этилади. Диагностик тестда педагогнинг мутахассислик фани бўйича 35 та, касб стандартидан 5 та ҳамда педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярмида ўтказиладиган аттестация олдидан педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳамда синовларга тайёргарлик учун шароит яратиш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича диагностика тестлари ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу тест топшириқлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган педагоглар аттестацияси бўйича малака тоифаси синовлари топшириқларининг мавзулари ва қўлланилган адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.

Диагностик тестда педагогнинг мутахассислик фани бўйича 35 та, касб стандартидан 5 та ҳамда педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Яъни ҳақиқий аттестация жараёнларига ўхшаш форматдаги ва миқдордаги топшириқлар берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: