14:32 | 14.08.24
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар
ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 4 056 000 сўм этиб белгиланди.
Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: