17:49 | 27.06.24
Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
«Ўзтемирйўлйўловчи» йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бунинг натижасида поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: