18:33 | 30.08.24

                       

Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони айтилди

Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони маълум бўлди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан маълумот берди.

«Ягона миллий меҳнат тизими»дан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 239 нафарни ташкил этмоқда.

  • Давлат ташкилотларида – 61 977 нафар (54,3 фоиз);
  • Хусусий субектларда – 48 371 нафар (42,3 фоиз);
  • Иккала секторда – 3 891 нафар (3,4 фоиз).

Жинс бўйича:

  • Эркак – 67 142 нафар (58,8 фоиз);
  • Аёл – 47 097 нафар (41,2 фоиз).

Ҳудудлар кесимида ТОП-5:

  • Тошкент шаҳри – 35 939 нафар (31,5 фоиз);
  • Самарқанд вилояти – 9 914 нафар (8,7 фоиз);
  • Фарғона вилояти – 9 697 нафар (8,5 фоиз);
  • Тошкент вилояти – 8 907нафар (7,8 фоиз);
  • Қашқадарё вилояти – 8 269 нафар (7,2 фоиз).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: