21:12 | 08.08.24

                       

Ўзбекистонда реклама қонунчилигини бузган МЧЖлар аниқланди

«Kokonbango», «Namangan flamingo restorani» ҳамда «Murodim edu» МЧЖлар жаримага тортилди.

Реклама қонунчилигини бузилганлиги бўйича молиявий жарималар қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасининг Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Таҳлил ишлари давомида:

  • «Kokonbango» МЧЖга қарашли «Amacnamangan» ресторанининг расмий ижтимоий тармоқларида тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини истеъмол қилишга ундовчи реклама роликлари жойлаштирилганлиги;
  • «Namangan flamingo restorani» МЧЖга қарашли «Flamingo» ресторанининг ижтимоий тармоқларида ҳам алкоголь маҳсулотлари акс этган реклама материалларидан фойдаланилганлиги;

Ўқув маркази бўйича:

  • «Murodim edu» МЧЖга қарашли «Murodimeducation» марказга тегишли расмий ижтимоий тармоқларида реклама ролигида ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган кадрлар жойлаштирилгани аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225 сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра «Kokonbango», «Namangan flamingo restorani» ҳамда «Murodim edu» МЧЖларга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги оқибатида иш қўзғатилган. Ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: