18:13 | 15.08.24

                       

Ўзбекистонда рекорд даражада иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди

Ўзбекистонда меъёрий кўрсаткичдан 5 даража юқори бўлган рекорд иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди.

Тошкентда 14 август кунлари учун мутлақ иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди. Бу ҳақда Гидрометеорология матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 14 август куни пойтахтда суткалик ҳаво ҳарорати максимуми +40.6 даражага етган. Бу каби иссиқлик тўлқини пойтахтда ҳеч қачон кузатилмаган. 2004 йилнинг 14 август куни ҳозиргача пойтахтда сўнгги 170 йилликдаги 14 август кунлари учун қайд этилган мутлақ рекорд ҳарорат бўлган.(+39.5 даража). Бу кўрсаткич 1 даражага ошиғи билан янгиланган.

Аниқланишича, 14 август куни Тошкентда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрий кўрсаткичдан 5 даража юқори бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: