21:35 | 16.08.24

                       

Ўзбекистонда «республика – вилоят – туман» вертикал тизим йўлга қўйилади

Ўзбекистонда «республика – вилоят – туман» тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.

Худудларда саноат салоҳияти оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, 15 август куни Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, туман ва шаҳарларда саноат корхоналари билан ишлаш бўйича «республика – вилоят – туман» тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.

Ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш мақсадида туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналарининг раҳбарларини ўз ичига олувчи ҳудудий штаблар ташкил қилинади.

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика штаби жорий қилинади.

2024 йил 1-сентябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади.

Бундан ташқар, туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: