17:49 | 10.09.24

                       

Ўзбекистонда Россия дронлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия дронлари ишлаб чиқарилиши мумкин.

Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф этди. Бу ҳақда икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

Москва ва Тошкент «республикада фуқаролик учувчисиз ҳаво тизимлари ва уларнинг компонентларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда», деди Мишустин.

Шунингдек, Россия Ўзбекистонда темирйўл машинасозлиги соҳасида ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: