15:21 | 17.08.24
Ўзбекистонда шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади.
«Шоли етиштирувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун президент қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.
«2025–2026 йилларда шоли экиш учун харид қилинган ва ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади».
Хоразм вилоятида шоли етиштирувчиларга қуйидаги қўшимча субсидиялар ажратилади:
2024 йил ҳосилидан, истисно тариқасида, Хоразм вилоятидаги 120 центнер ва ундан юқори ҳосил олган қишлоқ хўжалиги корхоналарига етиштирилган шолининг 50 фоиздан ошмаган гуруч маҳсулотини экспортга йўналтиришга рухсат берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: