13:30 | 01.07.24

                       

Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга 10,6 трлн сўм имтиёз берилди

Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга 5 ой ичида 10,6 трлн сўм имтиёз берилди.

Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда қанча имтиёзлардан фойдалангани ҳақида маълумотларни очиқлади.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг январ-май ойларида 122 862 та ташкилот 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Шу билан бирга:

  • 2 561 та корхона молиявий хизматлар бўйича 7,9 трлн сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;
  • 5 958 та корхона 13 трлн сўмдан зиёд ҚҚС «нол» ставкасини қўллаган.

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:

  • ҚҚС – 5,4 трлн сўм;
  • ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
  • фойда солиғи – 1,2 трлн сўм;
  • мол-мулк солиғи – 979,2 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ – 725,6 млрд сўм;
  • ЖШОДС – 357 млрд сўм
  • АОС – 48,7 млрд сўм;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,4 млрд сўм.

Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва «нол» ставка ҳисоби алоҳида юритилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: