12:43 | 01.10.24

                       

Ўзбекистонда талабалар учун янги стипендия жорий қилинади

Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади.

Шавкат Мирзиёев педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этишни таклиф қилди.

Бу йил 14 та мактабда педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун алоҳида синфлар ташкил этилди. Келгуси ўқув йилидан яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда бу тажриба жорий қилинади.

Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади.

Алоҳида қобилиятга эга талабаларга дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади. Ўқувчиси халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқитувчилар энди 150 миллион сўмгача мукофотланиши ҳам айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: