14:22 | 23.07.24
Ўзбекистонда барча турдаги транспорт чипталарини сотиб олиш имконини берувчи ягона онлайн платформа ишга тушади.
Республикада транспорт қатнловларига чипта олишда ягона онлайн платформа бўлади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 декабргача хорижий мамлакатлар кесимида халқаро туризм кўргазмаларида намойиш қилиш учун маданий, гастрономик ва ҳунармандчилик контенти ишлаб чиқилади.
2024 йил 1 декабргача Ўзбекистондаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.
Транспорт вазирлиги авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади. Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўяди.
Aмалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: