10:15 | 20.08.24
⚡️Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиладиган саналар эълон қилинди.
Ўзбекистонда 24−25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Ушбу саналар шанба ва якшанба кунига тўғри келмоқда.
Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Бундан ташқари, шу кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: