19:21 | 18.08.24

                       

Ўзбекистонда янги шаҳарча қурилади

Ўзбекистонда умумий майдони 1098 гектарни ташкил этадиган Янги Навоий шаҳарчаси қурилади.

Янги Навоий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳарчанинг умумий майдони 1098 гектарни ташкил этиб, биринчи босқичда 450 гектар ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилади.

Навоий шаҳри марказининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, замонавий объектлар қуриш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни мақсад қилган лойиҳа «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашади.

Янги Навоий шаҳарчаси йирик замонавий бизнес ва турар-жой биноларидан ташкил топган инфра тизим бўлиб, ундан кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, йирик кутубхона, кўнгилочар ва истироҳат боғлари, сунъий кўл, ҳунармандчилик устахоналари, ва ҳоказо бино ва иншоотлар ўрин олиши лойиҳага киритилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: