13:01 | 02.07.24

                       

Ўзбекистонда Zeekr’нинг дилерлик маркази очилди

Ўзбекистонда Zeekr'нинг биринчи дилерлик маркази очилди.

2024 йил 29 июнь куни «Zeekr City» флагман дилерлик марказининг очилиши ўтказилди.

Очилиш маросими Zeekr мижозлари, бизнес вакиллари ва медиа-шахслар иштирокидаги ёпиқ тадбир шаклида ташкил этилди. Тадбир хедлайнери қўшиқчи Райҳон бўлди.

«Zeekr City» дилерлик маркази пойтахтнинг марказида, энг йирик «Tashkent City Mall» СКМнинг бевосита ёнида жойлашган. Дилерлик маркази 6 машинага мўлжалланган шоурум, офис ҳудуди, тақдим этиш ҳудуди ва сотувлар бўлими вакиллари учун хоналарни ўз ичига олади. Компания харидорларни юксак технологик электромобиллар, бутловчи қисмлар ва жаҳон стандартларига мувофиқ сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш комплекси билан таъминлашни режалаштирган.

«Биз Ўзбекистонда электромобиллар бозорининг ривожланишида катта имкониятларни кўрамиз ва уни ўзлаштириш бўйича оламшумул режалар тузмоқдамиз. Харидорларга премиум-тоифадаги интеллектуал электромобилларнинг иккита энг машҳур моделини таклиф этар эканмиз, улар ўзларининг мислсиз техник сифати ва нафис дизайни туфайли катта талабга эга бўлишига аминмиз. Тез орада автобозорда янада экологик тозароқ ва энергия тежамкорроқ моделлар пайдо бўлади, Зеэкр брендининг мавжудлиги эса, бозорда рақобатбардошликни оширади ва автомобиль соҳибларига ўз хоҳишларига кўра автомобиль танлаш имконини беради», – деди «Zeekr International» амалиёт директори Френк Ли.

«Zeekr City» марказида расмий дистрибютордан премиум-тоифадаги Зеэкр интеллектуал электромобилини харид қилар экан, мижозлар бир қатор афзалликларга эга бўладилар:

  • автомобилга 4 йил (48 ой) ёки 100 000 км.ли кафолат;
  • электр двигатель ва батареяга 8 йил (96 ой) ёки 200 000 км.ли кафолат;
  • Apple CarPlay ва Android Auto;
  • рус тилидаги завод интерфейси;
  • расмий сервис ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш.

Ҳозир сотувда иккита машҳур электромобил моделлари мавжуд: Zeekr 001 ва Zeekr Х. Иккала модель Европа йиғувидаги иккита комплектацияда тақдим этилган: Флагшип ва Премиум. Автомобилни кредитга харид қилиш имконияти мавжуд.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: