13:34 | 10.08.24
Ўзбекистонда июль ойида жами автомобиль савдоси 17,4 фоизга ошиб, қарийб 102 минг донани ташкил этди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, йиллик ҳисобда фаолият 29,4 фоизга камайди.
Маълум бўлишича, 2024 йил июль ойида Ўзбекистонда жами автомобиль савдоси 17,4 фоизга ошиб, қарийб 102 минг донани ташкил этган.
Бирламчи енгил машина бозорида сотувлар июнь ойига нисбатан 17 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда 12 фоизга фаоллик пасайган.
Шунингдек, июль ойида янги маҳаллий ишлаб чиқарилган машиналар сегментида сотиш ставкаларининг ўсиш тенденцияси ҳам давом этган. Хусусан, бундай машиналар савдоси 17,5 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда 6 фоизга фаоллик пасайган.
Иккиламчи автомобиль бозоридаги фаоллик июнь ойига нисбатан 19,6 фоизга ошди. Йил давомида савдо 37 фоизга камайган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: