22:10 | 13.10.24
Энди алоҳида ажратилган йўл тасмаларидан фақат жамоат транспорти, шунингдек, тезкор ва махсус хизматлар транспорти ҳаракатланиши мумкин. Бошқа транспорт воситалари бу йўллардан ҳаракатланиши қонун билан тақиқланган.
2024 йил 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, йўналишли жамоат транспорти учун алоҳида йўл тасмалари ажратилади ва бошқа транспорт воситалари бу йўл тасмаларидан фойдаланиши тақиқланади.
Энди алоҳида ажратилган йўл тасмаларидан фақат жамоат транспорти, шунингдек, тезкор ва махсус хизматлар транспорти ҳаракатланиши мумкин.
Бошқа транспорт воситалари бу йўллардан ҳаракатланиши қонун билан тақиқланган. Фақатгина ёндош ҳудудга кириш ёки чиқишда 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда жамоат транспортига тўсқинлик қилмасдан, аввал йўл бериш шарти билан ёндош ҳудудга кириши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: