9:11 | 20.08.24
Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотлар сони очиқланди. Уларнинг қарийб 400 мингтаси кичик корхона ва микрофирма.
Ўзбекистонда 461,1 мингта корхона ва ташкилотлар мавжуд. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг сони фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари 461,1 мингтани ташкил этди.
Улардан 392,7 мингтаси кичик корхона ва микрофирмалар.
2024 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 50,4 мингтага етган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: