14:17 | 03.07.24

                       

Ўзбекистонга қанча хорижликлар ўқиш мақсадида келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга қанча хорижликлар ўқиш мақсадида келгани маълум бўлди. Талабаларнинг энг катта қисми Ҳиндистонга тўғри келади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 фоизга ошган. 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Ҳиндистон — 2 241 нафар;
  • Туркманистон — 1 937 нафар;
  • Тожикистон — 950 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 450 нафар;
  • Покистон — 273 нафар;
  • Жанубий Корея — 266 нафар;
  • Хитой — 266 нафар;
  • Афғонистон — 147 нафар;
  • АҚШ — 132 нафар;
  • Қозоғистон — 122 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 618 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: