14:30 | 26.09.24

                       

Ўзбекистонга 8 ойда қанча чет эллик даволаниш учун келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 8 ойда салкам 75 минг чет эл фуқароси даволаниш учун келган. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 83,6 фоизга ошган.

Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 74,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг нафарга ёки 83,6 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 57 380 нафар;
  • Қозоғистон — 8 542 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 6 704 нафар;
  • Россия — 1 299 нафар;
  • Туркманистон — 672 нафар;
  • Туркия — 27 нафар;
  • Афғонистон — 20 нафар;
  • бошқа давлатлар — 84 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: