16:40 | 09.10.24

                       

Ўзбекистонга 8 ойда қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлди

Ўзбекистонга ўтган 8 ойда 12 мингдан ортиқ электромобиль олиб келинди. Импортнинг энг юқори улуши Хитой ҳиссасига тўғри келган.

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг электромобиль импорти кўрсаткичлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 166,8 миллион долларга 12 913 та электромобиль импорт қилинган.

8 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 12 840 та;
  • Қозоғистон – 22 та;
  • Гонконг – 15 та;
  • Германия – 12 та;
  • БАА – 10 та;
  • АҚШ – 9 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: