19:21 | 14.06.24

                       

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида энг кўп қайси чет эл фуқаролари келгани очиқланди

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида энг кўп қайси чет эл фуқаролари келгани очиқланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 43,2 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида жами 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг нафарга ёки 43,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Республикага даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Тожикистон — 24 018 нафар;
  • Қозоғистон — 4 001 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 3 546 нафар;
  • Россия — 532 нафар;
  • Туркманистон — 300 нафар;
  • Туркия — 17 нафар;
  • Афғонистон — 15 нафар;
  • Молдова — 5 нафар;
  • Украина — 5 нафар;
  • Беларус — 3 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 19 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: