23:15 | 02.08.24

                       

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани очиқланди

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани очиқланди. Бу кўрсаткич 42 минг нафарга ошган.

Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюргани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Туркманистон — 37 942 нафар;
  • Тожикистон — 21 451 нафар;
  • Афғонистон — 1 569 нафар;
  • Хитой — 723 нафар;
  • Ҳиндистон — 582 нафар;
  • Туркия — 529 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 385 нафар;
  • Жанубий Корея — 329 нафар;
  • АҚШ — 199 нафар;
  • Россия — 157 нафар;
  • бошқа давлатлар — 1 102 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: