18:11 | 14.08.24

                       

Ўзбекистонга келишни бекор қилган Япония бош вазири истеъфога чиқди

«Сиёсатчилар халқнинг ишончисиз ишлай олмайди». Япония бош вазири Кисида истеъфога чиқди.

Япония бош вазири Фумио Кисида сентябрь ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, Фумио Кисида келаси ойда ўз лавозимини тарк этади. У Японияда сиёсий можаролар ва нархлар ошганидан жамоатчиликнинг норозилиги сабаб истеъфога чиқади.

«Сиёсатчилар халқнинг ишончисиз ишлай олмайди. Мен бу қийин қарорни жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда ва сиёсий ислоҳотларни илгари суриш истаги билан қабул қилдим», — дея ўз истеъфосига муносабат билдирди Фумио Кисида.

Аниқланишича, Япониядаги ҳукмрон Либерал-демократик партия сентябр ойида Кисиданинг ўрнига партия раҳбари ва бош вазир лавозими учун сайлов ўтказади. Ҳукмрон партиянинг рейтинги можароли «Бирлашма черкови» билан алоқалари ҳамда партия учун хайрия маблағлари ҳақидаги ҳисоб-китоблар ошкор бўлгач тушиб кетган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: