15:42 | 16.06.24

                       

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп қайси чет эл фуқаролари келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп қайси чет эл фуқаролари келгани маълум бўлди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 59,8 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 6,4 минг нафар хорижликлар ўқиш мақсадида келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Ҳиндистон — 2 090 нафар;
  • Туркманистон — 1 627 нафар;
  • Тожикистон — 758 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 317 нафар;
  • Жанубий Корея — 249 нафар;
  • Хитой — 242 нафар;
  • Покистон — 237 нафар;
  • Афғонистон — 132 нафар;
  • АҚШ — 118 нафар;
  • Қозоғистон — 102 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 535нафар.

Аввалроқ, Ўзбекистонга қайси чет эл давлатдан энг кўп хорижликлар даволаниш мақсадида келгани юзасидан хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: