9:11 | 18.06.24

                       

Ўзбекистонга тижорат мақсадида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 2,7 баробарга ошган.

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Туркманистон давлатининг фуқаролари ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Туркманистон — 23 376 нафар;
  • Тожикистон — 11 186 нафар;
  • Афғонистон — 1 087 нафар;
  • Хитой — 547 нафар;
  • Туркия — 410 нафар;
  • Ҳиндистон —366 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 231 нафар;
  • Жанубий Корея — 227 нафар;
  • Эрон — 115 нафар;
  • АҚШ — 115 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 747 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: