15:31 | 01.09.24

                       

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони қарийб 3 бараварга ошди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони ўтган йилгига кўра, қарийб 3 бараварга ошди.

Cтатистика агентлигининг хабар қилишича, жорий йилнинг январ-июл ойларида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 51,4 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Туркманистон – 48 186 нафар;
  • Тожикистон – 25 729 нафар;
  • Афғонистон – 1 866 нафар;
  • Хитой – 822 нафар;
  • Ҳиндистон – 648 нафар;
  • Туркия – 615 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 465 нафар;
  • Жанубий Корея – 400 нафар;
  • АҚШ – 261 нафар;
  • Россия – 215 нафар;
  • бошқа давлатлар – 1 309 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: