8:36 | 09.09.24
Ўзбекистонлик 14 нафар бола Россияда қаровсиз қолиб кетди. Уларнинг ота-онаси депортация қилинган.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона вакиллари томонидан Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари йўқ бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Аксарият болаларнинг ота-онаси муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли депортация қилинган. Бош консулхонада болалар учун қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: