9:44 | 05.09.24
Ўзбекистонлик 21 ёшли қиз Истанбулда кўчада қолиб кетди. Уни Туркияга аммаси чақирган.
Ўзбекистонлик 21 ёшли аёл аммаси таклифига кўра Истанбулга бориб, кўчада қолиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унга кўра, Истанбулга ўз аммасининг таклифи асосида ишлашга келиб, қийин вазиятда қолган. У 2 кун кўчада яшаш жойсиз юрган, Жиззах вилоятидан келган 21 ёшли фуқаронинг (аёл киши) ватанга қайтиши таъминланди.
«Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти» аъзолари ҳомийлигида авиачипта ва бошқа тўловлари қопланди. Ёрдам берган барчага аёл ва консулхона номидан ташаккур билдирилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: