8:20 | 15.08.24

                       

Ўзбекистонлик спортчилар Перудаги жаҳон чемпионатида қатнашади

Перудаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади.

Перу пойтахти Лима шаҳрида 27-31 август кунлари енгил атлетика бўйича У20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, Дунё енгил атлетикасининг ёш юлдузлари иштирокида кечадиган беллашувларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам кураш олиб боришади. Мазкур дунё биринчилигида қатнашиш учун атлетлардан керакли нормативларни бажариш талаб этилган.

Фото: OlympicUz.

Унга кўра, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарифа Давронова, шунингдек яна 5 нафар спортчилар ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлишган. Перудаги мусобақада медаллар учун курашадиган атлетлар билан танишинг:

  • Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
  • Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
  • Дилшода Усмонова (3 000 метр, стипл-чез)
  • Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
  • Жонбиби Ҳукмова (400 метрга югуриш)
  • Нодир Норбоев (кўпкураш)

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: