14:12 | 16.08.24
Ўзбекистонлик эркак ижарага хотин олиш учун эълон берди. Мамлакатда одам савдоси учун жавобгарлик белгиланган.
АҚШда яшовчи ўзбекистонлик эркак реклама сайтларидан бирида ижарага хотин олиши ҳақида эълон жойлаштирди.
У аввал турмуш қурганлигини, бироқ рафиқаси билан Ўзбекистонга кела олмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, яқинлари унинг хотини билан келишини талаб қилмоқда. Шу сабабли, ижарага хотин олишга қарор қилган.
Эркак ижара учун 2 минг доллардан 3 минг долларгача таклиф қилган. Пулни олиш учун 22 ёшдан 26 ёшгача бўлган қизлар эркакнинг хотини ролини ўйнаши кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда одам савдоси қонун билан тақиқланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: