18:56 | 16.08.24

                       

Ўзбекистонлик эркак юк машинасида хорижий автомобилларни олиб ўтмоқчи бўлди

Ўзбекистонлик эркак юк машинасида ҳожатхона қоғози борлигини айтиб, хорижий автомобилларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди.

Ўзбекистон фуқароси учта Toyota Land Cruiser йўлтанламасларини Литвадан Беларусга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди, деб ёзади Av.by.

Воқеа 10 август куни юз берган. Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси МАН юк машинасида Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга кетаётган бўлган. Литва божхоначилари ҳайдовчини Мединикай назорат-ўтказиш пунктида тўхтатган.

У оғирлиги 720 кг бўлган ҳожатхона қоғозини олиб кетаётганини айтган. Бироқ, божхоначилар юк машинасини рентген текширувидан ўтказиб, машина ичида контрабанда бўлиши мумкинлигини аниқлаган. Шундан сўнг, батафсил текшириш чоғида учта автомобиль борлиги аниқланган.

Ўзбекистон фуқароси махфий юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган. Контрабанда факти бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Ҳайдовчига ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида ёзма мажбурият белгиланган. Ҳозирда 87 минг евролик хорижий автомобиллар, шунингдек, юк машинаси божхоначилар томонидан олиб қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: