16:46 | 02.09.24

                       

Ўзбекистонлик спортчи мусобақа рекордини ўрнатди

Паралимпия 2024. Ўзбекистонлик яна бир спортчи мусобақа рекордини ўрнатди.

Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Пара-енгил атлетиканинг Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси аъзоси Бобур Омонов иккинчи уринишда  14,32  метр натижа қайд этиб Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. У олтинчи олтин медалга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Бобур Омонов Токио Олимпиадаси ғолиби бўлган. 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган IV Параосиё ўйинларида ҳам ғолибликни қўлга киритган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: