23:39 | 06.09.24
Паралимпия 2024. Ўзбекистонлик яна бир спортчи ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.
Рухшона Ўктамова ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.
Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган вакилимиз Рухшона Ўктамова 114 кг натижа қайд этди ва ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.
«Афсуски, ёш спортчимизга совринли ўринларни эгаллаш учун ушбу натижа бироз камлик қилди. Спортчимиз мусобақани кучли бешликда якунлади», дейилади Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабарида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: